Савдодаги шу ва бошқа муаммоларнинг 90 фоизи тизимдаги хатолар натижасида пайдо бўлган муаммолар ҳисобланади. Бу муаммолар ходимлар малакаси, рақобатчилар ҳаракати, бозордаги шароит туфайли эмас, балки корхонадаги таҳлил, режалаштириш, назорат, рағбатлантириш, бошқариш каби жараёнларни нотуғри ишлаши сабабли пайдо бўлган.
Ушбу курснинг асосий мақсади — шундай хатоларни топиб, бартараф қилиш, корхонани рақобатбардошлигини, ходимлар ва раҳбарларнинг ишини самарадорлигини, ва савдо жараёнларни бошқарилувчанлигини таъминловчи, самарали савдо тизимни яратишдир.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларининг савдо бўлимларининг экспресс аудитини ўтказишади, савдони бошқаришнинг асосий функциялари — ташкиллаштириш, режалаштириш ва прогнозлар, назорат, рағбатлантириш ва бошқа бир қатор муҳим жараёнларни жорий қилишни ўрганишади. Шу билан биргаликда қатнашчиларга савдони тизимлаштиришни ва савдо ҳажмини ошириш учун қўлланиладиган тайёр амалий инструментлар берилади.
Савдо бўйича консультант ва бизнес-тренер.
25 йил давомида Узбекистон, Япония, Россия ва Буюк Британия давлатларида халқ истеъмол моллари — FMCG, тил ўрганиш курслари, қурилиш инструментлари, фармацевтика маҳсулотлари, бизнес тадбирлар, мураккаб ва қиммат хизматлар савдоси билан шуғулланадиган қатор етакчи компанияларнинг савдо ва маркетинг бўлимларида ишлаб келган.
Marketbridge ва Marketbridge Events асосчиси.
1998 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини ва 2002 йилда Токиодаги Васеда Университини (Waseda University) МВА магистрлик дастурини тамомлаган.
2012 йилдан Ўзбекистон корхоналарига савдони ошириш ва тизимлаштириш бўйича ёрдам бериб келади. Фақат савдо соҳасида ихтисослашади. Мижозларининг 70% — такрорий мижозлар.









Бизнес эгалари
Директор, Тижорат бўйича директор
Савдо бўлими раҳбари
Маркетинг бўлими раҳбари
Раҳбар лавозимига номзодлар
28 январь — 25 февраль, 2023